UZ

Сўнгги янгиликлар

00:34ЎФА собиқ терма жамоалар бўлими: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  0 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  0 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  88 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  4 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  0 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  1 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   2 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  13

Янги логотип ишлаб чиқиш пайти келди... Янгиликлар

Янги логотип ишлаб чиқиш пайти келди...

Ўзбекистон Кубоги-2016 финал учрашуви яхши кайфиятда, юқори даражага яқин ўтди.


Самарқанд шаҳри, хусусан ЎФФ, ПФЛ ва "Динамо" клуби мутасаддилари финалга яхши тайёргарлик кўришгани сезилиб турди.

Масалан финал олдидан қорга бурканиб қолган стадион қордан тозаланди. Бу энди одатий ҳолат бўлиши керак. Аммо Тошкентдаги ўтиш ўйинида бўлгани каби ҳолатдан келиб чиқиб айтиладиган бўлса, унда бу жиҳат ҳам алоҳида эътиборга молик бўлиб қолганди. Қуйида ҳамкасбим Нарзулла Сайдуллаев финалдаги ижобий тарафларини келтириб, ўринли мақтадилар. Лекин баъзи камчиликлар ҳам йўқ эмасди. Масалан, ўйиндан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида интернет тизими ҳали медиа-марказга ўрнатилмаганди. Барча жойда бўлгани каби финал олдидан ташкил этиладиган матбуот анжуманида  бош соврин, яъни кубок анжуманлар залига қўйилиши керак эди. Ўйин куни интернет, яъни "WiFi" учрашув бошланиши билан деярли ишламай қолди. Бу камчиликлар бартараф этилмагани албатта бизларга баъзи ноқулайликларни келтириб чиқарди.

Шунингдек, яна бир жиҳат, Ўзбекистон Кубоги мусобақаси учун янги, алоҳида логотип ишлаб чиқилиши керак. Ўзбекистон кубоги ПФЛ байроғи остида ўтиши барибир ғалатироқ кўринмоқда. Барча давлатларда мамлакат кубоги чемпионат байроғи остида ўтмайди. Масалан Испанияда мамлакат кубоги Ла Лига байроғи остида эмас, балки "COPA DEL REY" логотипи эга. Ёки Германия Кубоги Бундеслига байроғи остида ўтказилмайди. Буларнинг барчаси профессионаллик.
Умид қиламизки, келаси мавсумда ушбу жиҳатларга ҳам алоҳида эътибор қаратилади ва ушбу камчиликлар ҳам бартараф этилади.

Умумий ҳисобда кечаги финал ўйини ташкилий жиҳатдан анча яхши савияда ўтказилди. Бунинг учун ЎФФ, ПФЛ, "Динамо" клуби ва стадион маъмурияти ва Самарқанд шаҳрига алоҳида ташаккур.

ПФЛ Кубогида ҳам, Олий лигада ҳам, Ўзбекистон кубогида ҳам ПФЛ логоси...


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика