Янг "Уотфорд"га қайтиши мумкин

Alisher
29 май 2021
"Интер" ҳимоячиси Эшли Янг "Уотфорд" билан музокаралар олиб бормоқда.

35 ёшли футболчининг ўзи тарбия топган клубга қайтишидаги асосий муаммо унинг молиявий талаблари бўлиши мумкин.

Янгнинг "Интер" билан тузган шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган, шу сабаб у янги клубига текинга тушади.

Эслатиб ўтамиз, футболчи "Интер" таркибида 1,5 йил давомида 44та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол уришга эришди.


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports