UZ

Сўнгги янгиликлар

02:13Ироқ мураббийи ФИФАдан ЖЧ плей-офф ўйинини қолдиришни сўради: "Бизга тайёргарлик учун вақт керак"  4 01:35Алиссон ва Кьеза "Галатасарой"га қарши ўйнамайди: Слот вазиятга ойдинлик киритди  0 01:10«Каттақўрғон» ўз сафига уч нафар янги ҳимоячини қўшиб олди, улар орасида «Пахтакор» тарбияланувчилари ҳам бор  2 00:48"Реал" Почеттинони олиб келмоқчи: Арбелоага фақат мўъжиза ёки Чемпионлар Лигасидаги ғалаба ёрдам беради  11 00:19Англия Кубоги: Чорак финалда "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўзаро тўқнаш келади  8 00:0523 та қизил карточка ва оммавий муштлашув: Халк финалдаги даҳшатли ҳолатда ҳакамни айблади  0 23:01"Мен Лео қолади деб кафолат бермаганман" — Лапорта Хавининг айбловларига жавоб қайтарди  10 22:30Неймар 2023 йилдан бери илк бор Бразилия терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди  1 21:59Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи нега ошмади? Англиялик эксперт жавоб берди  8 21:23"Манчестер Сити" футболчиси 80 000 фунт жарима тўлайди  4 20:59Мбаппе "Реал" шифокорларига ишонмаяпти — у 3 ойдан бери жароҳат билан ўйнаб келган  10 20:41Осиё Кубогидаги шов-шув: Эрон терма жамоасининг 5 нафар футболчиси полиция ёрдамида қочиб кетди  24 20:04Маунт "Манчестер Юнайтед"даги келажаги бўйича бир қарорга келди  0 19:43Суперлиганинг 2-турида ҳакамлар бир нечта қўпол хатога йўл қўйди  41 19:31"Ливерпуль" раҳбарияти бош мураббийга шарт қўйди. Слотдан нималар талаб қилинмоқда?  8

Яна Муртозаевнинг голи "Машъал-2"га ғалаба келтирди Янгиликлар

Яна Муртозаевнинг голи "Машъал-2"га ғалаба келтирди

Бугун футбол бўйича Ўзбекистон биринчилиги баҳсларининг 8-тур учрашувлари бўлиб ўтди.
Жумладан Муборакда “Машъал-2” Ғаллаоролнинг “Ғаллакор-Автомобилчи” жамоасини қабул қилди.

 Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан ташаббусни қўлга олган майдон эгалари 4 дақиқада Ҳумоюн Муртозаев ҳимоячини хатосидан фойдаланиб ҳисобни очди. Биринчи бўлимда бошқа ҳисоб ўзгармади.
 Иккинчи бўлимда ташаббус меҳмонлар таърафида бўлди. Кетма-кет ҳужумларини гоҳ дарвозабон бартараф этса, гоҳ дарвоза тўсини ҳимоя қилди. Сўнгги дақиқаларда Искандар Алибоевнинг жарима майдончиси ичида берган икки зарбасини Раҳмим Давронов биттасини оёғи билан,биттасини қўли билан бартараф этиб жамоасини голлардан сақлаб қолди.

Учрашувда бошқа ҳисоб ўзгармади ва “Машъал-2” чемпионатдаги ва уйдаги учинчи ғалабасини қўлга киритиб турнирнинг хавфли ҳудудидан чиқиб кетди.

Айтиб ўтиш керакки “Машъал” учта ғалабасини ҳам уйда қўлга киритди. Барча ғалабалар 1:0 ҳисобида якунланган бўлса, бу голларнинг муаллифи ҳам фақат Ҳумоюн Муртозаев бўлди.

«Машъал-2» (Муборак) – «Ғаллакор-Автомобилчи» (Ғаллаорол) 1:0
Гол:
Ҳумоюн Муртозаев (4)
Ҳакамлар: А. Рубаков (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), М. Каримов (Тошкент)
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).
"Машъал-2": Раҳим Давронов, Фозилбек Деҳқонов, Миржалол Қосимов(Сардор Абдураимов 60), Шоҳжаҳон Қиличев, Турсунмурод Ҳамдамов, Жаъфар Исмоилов(Муни Мирмуҳсин Юсупов 55), Ҳумоюн Муртозаев (Шоҳжаҳон Аббосов 62), Сирожиддин Гулямов, Бекзод Раҳмонов (Фаёзбек Мусурмонов75), Аслиддин Абдиев (Шамсиддин Саъдуллаев 35 ), Бобур Тўраев
Захира: Шерзод Абдураимов,  Элдор Холмирзаев
"Ғаллакор": Дилшод Туронов, Акбар Ҳотамов, Ботир Холлиев, Фирдавс Кенжаев, Абдурасул Абдуғаниев, Азамат Мадалиев, Жасур Ҳасанов, Фарҳоджон Усмонов, Рашид Ғофуров, Фарҳоджон Усмонов, Солижон Хайруллаев, Азизбек Маликов
Захира: Қобил Норқўзиев, Амиржон Саидмуҳаммедов, Баҳриддин Раҳмонқулов, Жаҳонгир Мустафақулов, Аслиддин Мелибоев, Иброҳимжон Негматов, Искандар Алибоев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика