Ян Кирхгофф: «Гвардиола АПЛни таниб бўлмас даражада ўзгартириб юборади»

Narzulla Saydullayev
9 апр 2016, 07:50
«Сандерленд» ярим ҳимоячиси Ян Кирхгофф Хосеп Гвардиоланинг «Манчестер Сити»да иш бошлашига ўз муносабатини билдирди.

«Қандай жавоб кутаяпсиз, оддийми ёки ҳақиқийми? Ҳақиқий? Гвардиола АПЛни ютади ва уни таниб бўлмас даражада ўзгартириб юборади.

Бунга ишончим комил. У энг кучли клубни яратади ва чемпионатни ҳеч қандай қийинчиликларсиз юта олади. Унинг жамоаси ижросида бутунлай бошқача ўйин гувоҳига айланасиз. Англия футболининг омади келди», – дейди Кирхгофф.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: theguardian.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›