

"Daily Mail" хабарига кўра, "Челси", "Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" клублари "Байер"нинг 22 ёшли футболчиси Леон Бэйлининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
Қайд этилишича, учала клуб ҳам уни Дортмунднинг "Боруссия"си футболчиси Жейдон Санчога альтернатив сифатида кўрмоқда.
Ушбу мавсумда ямайкалик вингер Бундеслигада 21 ўйинда 5 гол ва 3 ассист қайд этди.



