UZ

Сўнгги янгиликлар

13:43Манба: Отабек Шукуров фаолиятини қаерда давом эттириши маълум  1 13:16Испаниялик мураббий: "Ўзбекистон Кубоги финалига "Пахтакор" ва "Бухоро" чиқади"  4 12:49​"Ливерпуль" афсонасининг ўғиллари "Сити"да дебют қилди  0 12:22Ишончсизлик ҳақидаги миш-мишлар рад этилди: Алонсо Винисиус ҳақида баёнот берди  0 11:53"Арсенал" Япония терма жамоаси вингери билан шартнома тузмоқчи  0 11:21Вадим Абрамов Самарқандда тарих ёзадими? "Пахтакор"да ортга йўл қолмади  5 10:46Рауль Бундеслига жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин  0 10:18Узоқ муддатга сафдан чиққан Гави жароҳати ҳақида фикр билдирди  1 09:48"Манчестер Сити" меҳмонга боради. Лига кубогининг навбатдаги босқичига қуръа ташланди  3 09:40Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  5 09:22Суперлига. Бугун 23-турга старт берилади  17 08:55Рустам Ашурматов жума куни майдонга тушиши мумкин, Машарипов эса  0 08:27Остон Ўрунов яна жароҳат олди   5 08:03Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади  25 07:36МЛС. Мессининг дубли "Интер Майами"га йирик ғалабани тақдим этди  43

Яман терма жамоасига нисбатан жазо санкцияcи қўлланди Янгиликлар

Яман терма жамоасига нисбатан жазо санкцияcи қўлланди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичида “Н” гуруҳидаги рақиби — Яман миллий терма жамоасига нисбатан майдонга тушиши таъқиқланган футболчини таркибга киритгани учун ФИФА томонидан жазо санкцияси қўлланди.

Яманнинг ЖЧ-2018 саралашининг 2-босқичи доирасида КХДРга қарши бўлиб ўтган ўйини натижаси бекор қилиниб, унинг ўрнига 0:3 ҳисобидаги техник мағлубият ёзилди. Бу ҳақида ФИФА расмий сайти хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, бу учрашувда Шимолий Корея 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Яман саралашнинг дастлабки босқичида Покистонга қарши икки ўйин ўтказиб, унинг натижасига кўра саралашнинг иккинчи босқичига йўл олган. Ўша ўйинларнинг ҳар бирида яманлик Мунир Абдулроби Али ал-Радоий биттадан сариқ карточка олган ва КХДРга қарши ўйинни ўтказиб юбориши лозим эди. Аммо у 11 июнь кунги баҳсни асосий таркибда бошлади. Шу сабабдан Яман терма жамоаси ФИФА томонидан жазоланди.

Энди Ар-Радоий 3 сентябрь куни Ўзбекистон билан ўйинда майдонга туша олмайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика