Яман "ЖАР"да машғулот ўтказди
01 сен 2015 23:16
Янгиликлар
Яман "ЖАР"да машғулот ўтказди
ЎФФнинг расмий сайти хабар берганидек, яманликлар юртимизга 19 нафар футболчи билан ташриф буюрган. Уларда ҳам ҳужум чизиғида муаммо борга ўхшайди. Терма жамоа ихтиёрида айни пайтда бор йўғи икки нафар ҳужумчи бор. Тошкентга келган 3 нафар футболчи эса ҳориж чемпионатларида тўп тепадилар.

Аввалига чигал ёзди машқларини ўтказган яманликлар кейин икки таркибга бўлиниб тўп тепдилар. Оқлар ва кўклар ўртасидаги учрашув ярим майдонда бўлди. Икки таркибда ҳам асосий таркибда майдонга тушадиган футболчилар бор эди.

Голлардан бири пенальтидан киритилди. Бу зарба йўналишини дарвозабон топган бўлсада, зарбанинг кучидан уни қайтара олмади.

Амин Али Ҳусайн Ўзбекистонга учишидан аввал БААда Уммон терма жамоасига 1:0 ҳисобида имкониятни бой берди. 3 сентябрь куни жамоаси билан сенсация қилишга ҳаракат қилса ажаб эмас. Аммо умид қиламизки, бизникилар бунга йўл қўймайдилар.
Нодирхўжа Юлдашев.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Вильярреал" - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби" таркиби маълум
Фикрлар