UZ

Сўнгги янгиликлар

22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  5 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  27 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  4 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  7 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  29 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  9

Хюнг Геун Жеонг: "Бутун Ўзбекистон Бабаяндан норози" Янгиликлар

Хюнг Геун Жеонг: "Бутун Ўзбекистон Бабаяндан норози"

Кеча ижодий гуруҳимиз билан Жанубий Корея терма жамоасининг Тошкентдаги илк машғулотини кузатиш учун борганимизда кўплаб жанубий кореялик ҳамкасбларимизни учратдик.


"Бунёдкор" академиясига қарашли майдонда шуғулланганаётган Жанубий Корея терма жамоасининг машғулотини бир қанча ОАВ нашрлари, телеканаллар онлайн тарзида ёритиб боришаётган эди.


Жанубий Корея терма жамоаси Эрон билан ўйинда кутилган натижани қайд этолмаганига қарамасдан жамоада ички муҳит яхши эканлиги шундоқ машғулот жараёнида сезилиб турганди. Мураббий ва футболчилар кўтаринки руҳда, яхши кайфиятда машғулотларни ўтказишди. Балки Жанубий Кореядан ҳам кўплаб журналистлар келганига улар ўзларини шундай кўрсатишгандир, буниси бизга қоронғу.


Чунки айни пайтда терма жамоамиз сингари Жанубий Корея ҳам танқидлар ёмғири остида қолиб кетган.

Машғулотлар жараёнида олдимизга бир қанча Жанубий Корея ОАВ ходимлари, телеканал мухбирлари келиб ўз терма жамоалари хусусидаги фикримизни сўрашди.


Хусусан "SpoTV" телеканали мухбири Хюнг Геун Жеонг қисқача интервью олишни сўради ва ўзбек журналистларининг ўз терма жамоалари ҳақидаги фикрлари билан қизиқди.

Шу ўринда биз ҳам ушбу телеканал ходими Хюнг Геун Жеонг билан бўлиб ўтган суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.

- Эрон билан ўйин барчани кайфиятини тушуриб юборди. Биз бир киши кам бўлиб қолган Эронни мағлуб этолмаганимиздан қаттиқ ғазабландик. Ўзбекистон терма жамоаси билан орадаги фарқни янада катталаштириш имкониятига эга эдик. Аммо тайёр имкониятни қўлдан чиқардик. Тўғрисини тан олиш керак, ушбу дуранг нафақат жамоани, балки бутун мамлакатни кайфиятига таъсир қилди. Аммо биз Эронга қарши ўйинни унутганмиз ва бор диққат-эътибор Ўзбекистон билан бўладиган ўйинга қаратилган. Хитой, Сурия ва Ўзбекистонга нисбатан қараганда, барчаси ўз қўлимизда. Эронга қарши ўйиндан кейин матбуотда терма жамоамиз ўйини муҳокама қилинди, танқид остига олинди. Мухлислар ҳам ўз эътирозларини очиқ-ойдин намойиш этишди. Лекин айни пайтга келиб журналистлар ҳам, мухлислар ҳам жамоамизга ишонишмоқда ва мундиал тақдирини ҳал этадиган Ўзбекистонга қарши учрашувда уларни қўллаб-қувватлашга тайёр. Кўриб турибсиз, бизда матбуот ишламоқда ва Тошкентга деярли барча нашр вакиллари келишган. Негадир бу ерда ўзбек журналистлари саноқли. Бу ҳолат мени ҳайрон қолдирди. Ҳамма ўз ишини қилмоқда. Журналистлар келиб мухлислар учун ишлашмоқда. Ишқибозларимиз эса жамоамизга тўлиқ ишонмоқда.

Аммо сизларда ҳолат бирмунча қийинроқ. Ўзбек матбуотини синчиковлик билан кузатдик. Айни пайтда матбуот ва мухлислар терма жамоа бош мураббийи Самвел Бабаянга умуман ишонишмаётганидан хабаримиз бор. Бутун Ўзбекистон Бабаяндан норози. Гуруҳда муваффақиятсизликка учраган барча терма жамоаларда мураббийлар истеъфога чиқарилди. Хусусан бизда ҳам. Аммо фақат сизларда бош мураббий ҳали ишламоқда.
Ростини айтаман, Ўзбекистон терма жамоасининг ўйинини кузатганим йўқ. Тўғриси, бу ўйинга қадар терма жамоангизни ўрганишга ҳам тўғри келмаганди. Лекин натижаларидан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, мураббий истеъфога чиқмагани кутилмаган ҳолат. Очиғи, Бабаян нега истеъфога чиқмаётгани қизиқ. Айниқса Хитойга қарши ўйиндан кейин ўзбек матбуоти Бабаян ҳақида ёзишдан тўхтамаяпти. Биз эса ушбу терма жамоангиз атрофидаги ёмон кайфиятдан тўғри фойдаланиб қолмоқчимиз.

Бугун (кеча) сизларнинг сайтингизда терма жамоамиз сардори Ким Йонг-Гвоннинг интервьюсидан кейинги бўлган можаро ва мухлисларнинг эътирози ҳақида ўқиб қолдим. Шу ўринда шуни таъкидлаб ўтмоқчиманки, мухлислар стадионга келиб ўз севимлилари қўллаб-қувватлашга ҳаққи бор ва улар пулини тўлаб чипта харид қилганидан кейин истагинини қилади. Бу ерда бироз тушунмовчилик бўлган. Футболчи майдондаги шовқин туфайли шерикларимни овозини эшитишда қийналдим, деб мухлисларни айбламоқчи бўлмаган. Шунчаки вазиятни айтган. Бу тушунмовчиликка барҳам берилди.

Бизнинг Тошкентга келиб ишлашимизда федерациянинг умуман даҳли йўқ. Барча журналистлар ўзлари эркин келишган.

Ўзбекистон терма жамоаси сафидан кимдан хавф кутишни ҳам билмаяпмиз. Тўғриси, Ўзбекистон терма жамоаси деганда бирор-бир футболчи кўз олдимизга келмайди. 



Суҳбат сўнггида жанубий кореялик журналист қайси футболчилардан эҳтиёт бўлиш кераклиги ҳақида айёрона савол беришди. Биз эса ўйинда кўраверасизлар, деб вазиятдан қочишга уриндик. Бутун Жанубий Корея матбуоти Бабаян нега истеъфога чиқмаётгани билан қизиқмоқда.

Биз эса Жанубий Корея терма жамоаси етакчиларидан бири Сон Хён Мин ва Ку Жа Чол билан интервью ташкил этишни режалаштириб меҳмонлар истиқомат қилаётган  "Hyatt Regency" меҳмонхонасига боргандик. Аммо Жанубий Корея терма жамоа бош мураббийи футболчиларга интервью беришни вақтинча тақиқлаб қўйгани айтилди.


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг: +95   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика