

20 ёшли ўйинчига Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби қизиқиш билдирмоқда.
Немис клубида Хвичани "жуда қизиқарли, аммо қиммат ўйинчи" сифатида баҳолашмоқда. Грузия терма жамоаси футболчисининг трансфер нархи 15-20 млн еврога баҳоланмоқда.
"Боруссия" агар ушбу трансфер ойнасида клубнинг ҳужум чизиғидан кимдир кетса, футболчининг трансферини фаоллаштириши мумкин.



