Хвича "Барселона"га ўтиши мумкин
15 ноя 2024 13:08
Янгиликлар
Хвича "Барселона"га ўтиши мумкин
"Наполи" вингери Хвича Кварацхелия неаполликлар жамоасини тарк этиши мумкин.
"La Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, "Барселона" футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Қайд этилишича, "кўк-анорранглилар" вакиллари аллақачон 23 ёшли футболчи билан боғланиб, эҳтимолий трансфер масаласини муҳокама қилишган.
Кварацхелия жорий мавсум барча турнирларда 12 ўйинда қатнашиб, 5 та гол ва 2 та голли пас узатди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар тузилган.
Transfermarkt порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг трансфер қиймати 80 млн еврони ташкил қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
"Супер олтин тўп" 2029 йилда топширилиши мумкин
Фикрлар