Хуршид Ходжаев операция қилинди

Narzulla Saydullayev
17 янв 2018, 11:43
АГМК дарвозабони Хуршид Ходжаев ўтган йил ёзда жиддий жароҳат олганди.

Шу боис иккинчи давра ўйинларида посбон умуман майдонга туша олмади.

Жароҳатидан қутулиб янги мавсумга тайёргарлик кўраётган дарвозабон кеча Москва шаҳрида операция столига ётишга мажбур бўлди. Жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтди.

Энди Ходжаев сафга қайтиши учун тахминан 4-5 ой вақт керак бўлади. Катта эҳтимол билан футболчи иккинчи даврадан бошлаб ўйинларда қатнаша олади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia