UZ

Сўнгги янгиликлар

23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  7 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  3

Хуршид Ғиёсов: “Кейинги йил учинчи ўринни яхшилашга ҳаракат қиламиз” Янгиликлар

Хуршид Ғиёсов: “Кейинги йил учинчи ўринни яхшилашга ҳаракат қиламиз”

Суперлига 2019 мавсум якунларига кўра, “Бунёдкор” жамоаси турнир жадвалида учинчи ўринни банд этди.

Албатта, йил бошида Вадим Абрамов шогирдларини ҳеч ким совринли ўринлар учун курашишини кутмаганди. Кеча ўтказилган тақдирлаш маросимида расман жамоа аъзоларига бронза медаллари топширилди. Тантанали тарзда ўтган тадбирдан сўнг, бу йил 12 та гол билан жамоа тўпурари бўлган Хуршид Ғиёсов фикрларини билдириб ўтди.

“Таасуротлар ёмон бўлиши мумкин эмас. Учинчи ўринни қўлга киритдик. Бундан хурсандмиз. Минимум вазифани бажардик. Мақсадимиз гуруҳ босқичига чиқиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш. Бу нарсага жиддий қараш керак деб ўйлайман. Биз бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. Кейинги йил учинчи ўринни янада яхшилашга ҳаракат қиламиз. Кимга қанақа билмадим, шахсан ўзим йил бошида биринчилик сари интилишни олдимга мақсад қилиб қўяман. Лекин, бронза ҳам жамоамиз учун ёмон натижа ҳисобланмайди. Футбол жамоатчилигини кириб келаётган янги йил билан табриклаб қоламан. Бутун мавсум давомида биз билан бирга бўлган муҳлисларга раҳмат айтаман.”,- деди Хуршид Ғиёсов.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика