Хуммельс: “Ўйиндан кейин кийиниш хонасида жимлик ҳукм сурди”

Tolibjon Qosimov
9 июл 2014, 13:15
Германия терма жамоаси ҳимоячиси Матс Хуммельс, Бразилия устидан қозонилган ғалабадан сўнг кийиниш хонасида жим-житлик бўлганини айтди.
“Кийиниш хонасидаги жимлик мени ҳайратга солди. Биринчи бўлимдан кейин финалга чиқишимизни тушуниб етган эдик. Энди ҳал қилувчи қадамни ташлаб, орзуимизни амалга ошириш вақти келди” – дейди Хуммельс.

Германия терма жамоаси финалда Аргентина-Голландия жуфтлиги ғолиби билан майдонга тушади.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.com