Хулен Лопетеги: "Винисиуснинг вазиятида қўл билан ўйин бор эди — буни ҳамма кўрди"
18 апр 2022 03:25
Янгиликлар
Хулен Лопетеги: "Винисиуснинг вазиятида қўл билан ўйин бор эди — буни ҳамма кўрди"
Ла Лига 32-туридан ўрин олган "Севилья" - "Реал Мадрид" учрашуви бўлиб ўтди.
Ўйиндан кейин меҳмонлар устози Хулен Лопетеги тассуротлари билан ўртоқлашди.
"Рақиб иккинчи бўлимда биздан яхшироқ ҳаракат қилди. Бироқ шуниси аниқки, улар танаффусгача бир киши кам бўлиб қолишлари керак эди.
Танаффусда биз шу руҳда давом этиш зарурлиги ҳақида гаплашдик. Жароҳатлар сабаб 3 та ўзгариш амалга оширишга мажбур бўлдик. Улардан бири Эдуардо Камавинганинг шарофати билан.
Имкониятларимиздан унумли фойдалана олмадик. Ғалаба қозонишдан қўрқиб кетдик.
Улар тезкор гол уриб, бизни иккиланишга мажбур қилишди. Жуда хафамиз. Биринчи бўлим ажойиб ўтди, аммо ўйин иккита таймдан иборат.
Винисиуснинг вазиятида қўл билан ўйин бор эди – буни ҳамма кўрди", – деди "Севилья" устози.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Фикрлар