

«Яхши жамоага қарши ўйинда ташаббусга эга бўлдик ва иккита гол урдик, рақиб деярли ҳеч қандай вазият ярата олмади.
Биз яхши ҳужум қила оладиган ва яхши ҳимоялана оладиган жамоа бўлишимиз керак. Фақат шундай қилиб Ла Лигада чемпион бўлиш мумкин.
Биз Навасни яхши кўрамиз, бизга Куртуа ва қолган дарвозабонлар ёқади. Бугун Навасни тушуришга қарор қилдик, аммо бизда тенг кучли дарвозабонлар бор», – дейди Лопетеги.



