UZ

Сўнгги янгиликлар

11:52Рейна ўз давридаги энг кучли дарвозабонларни санади  0 11:25Энцо Мареска: "Челси" сўнгги ойдаги энг зўр ўйинини ўтказди"  0 10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0 10:10“Челси“ “Боруссия Д“ футболчисини сотиб олишга яқин  1 09:38Нико Уильямс “Барселона“га талаб қўйди  6 09:05Суперлига. Бугун 14-тур давом эттирилади  2 08:34"Нефтчи" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  4 08:03Бугун аёллар терма жамоамиз Осиё кубоги саралашдаги юришини бошлайди  3 07:40Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" "Бенфика"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  6 01:50"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  4 00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  3 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  3 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 00:10Мирко Йеличич: "Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик"  0 23:55Суперлига. Алибоев супергол урган баҳсда "Нефтчи" "Қизилқум" билан дуранг ўйнади, "Навбаҳор" эса "Машъал"ни йирик ҳисобда енгди  1

Худоёрхон Сагдуллаев: "Машъал"да ички муҳит бузилгани учун Суперлигага чиқа олмадик" Янгиликлар

Худоёрхон Сагдуллаев: "Машъал"да ички муҳит бузилгани учун Суперлигага чиқа олмадик"

2022 йилги мавсум Муборакнинг "Машъал" клуби Про лигада иштирок этди ва юқори бешталикда бешинчи ўринни банд этди.

Жамоа ярим ҳимоячиси Худоёрхон Сагдуллаев 23та ўйинда майдонга тушди ва 6та гол уришга эришди. Биз футболчи билан ортда қолган мавсум ҳақида суҳбатлашдик.

- Якунланган мавсум ҳақида фикрингиз?

- "Машъал" жамоамиз билан бирга Суперлигага чиқишни мақсад қилгандик. Биринчи даврада яхши ўйнадик, ҳатто пешқадамлик ҳам қилдик. Иккинчи даврада жамоада ўзгаришлар бўлди. Ўйинни кучайтириш учун янги ўйинчилар келди. Лекин менимча бу минусга қараб кетди.

- Кейинги мавсум учун режаларингиз қандай?

- Олдимда Суперлига жамоаларидан таклифлар бор. Лекин "Машъал" билан яна бир йиллик шартномам бор. Ўзим Суперлига клубида ўйнашни ва омадимни синаб кўришни хоҳлардим.

- Нима учун "Машъал"ни легионерлар тарк этди. Бу молиявий муаммолар туфайли бўлдими?

- "Машъал"да ҳар доим молиявий муаммо бўлиб келган. Легионерлар Ўзбекистонга нега келади? Пул ишлаш учун. Уларга вақтида пул берилмаса майдонга тушиб ўйнашни хоҳламайди. Менимча шу боис улар жамоадан кетишди.




- Суперлигани кузатиб бордингизми? "Насаф"га чемпионлик учун нима етишмади деб ўйлайсиз?

- Тажриба етишмади. "Насаф"да ўзим ҳам ўйнаганман, кучли жамоа, ички муҳит аъло даражада, ҳаммани бирдек кўришади. Бош мураббий ким кучли бўса ўшани майдонга туширади. Биринчи ўринда боришнинг ҳам ўзига яраша босими бор. Ўша босимни кўтара олган жамоа якунда чемпион бўлади.

- "Машъал"нинг Суперлигага чиқишига нима етишмади? Нега мавсум охирида жамоадан яхши ўйин кўрмадик?

- Ички муҳит бузилди. Йигитларда иштиёқ йўқолди. Шундай ҳолатлар бўлдики, 3 ойлаб маош олмадик. Суперлигага чиқиш учун молиявий ҳолат яхши ва бир маъромда бўлиши керак.

- "Машъал" билан яна бир йиллик шартномам бор дедингиз. Бир йилдан кейин "Насаф"га қайтасизми ёки бошқа клубга кетасизми?

- Агар "Насаф"дан таклиф тушса албатта Қарши клубига қайтаман. Сабаби "Насаф"дан тепага кўтарилиш осонроқ.

- "Машъал" яна неча йил Про лигада ўйнайди деб ўйлайсиз?

- Менимча 2023 йилда Суперлигага қайтса керак, чунки ўзгаришлар катта.


Абдулла Дониёров суҳбатлашди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика