UZ

Сўнгги янгиликлар

13:40Марказий Осиё. Қозоғистон ва Қирғиз Республикасида пешқадам ўзгарди, "Истиқлол" мағлубиятга учради, "Аркадағ" эса...  0 13:23Дель Пьеро мураббийлик лицензиясини олди: "Бугундан бошлаб мени "мистер" деб аташингиз мумкин"  1 12:21Агар МЮ Европа лигасида ғалаба қозонса Делап "қизил иблислар"га ўтади  4 11:49"Манчестер Сити" стадион ёнида де Брюйне ҳайкали ўрнатилади  0 10:51Беллингем фаолиятини Германиянинг ТОП жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  1 10:23Уч нафар ҳужумчи ёзда “Ливерпул”ни тарк этиши мумкин  8 10:04Суперлига 11-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Шавкат Насибуллаев бошқаради  3 09:57“Реал Мадрид“нинг Родригонинг ўрнига “Барселона“ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчини сотиб олмоқчи  20 09:30“Арсенал“ ва “Челси“ 80 миллион фунтлик футболчи учун курашмоқда  1 09:03Вирцдан воз кечган “Ман Сити“нинг ёзги трансфер мақсади маълум  1 08:36“Реал Мадрид“ етакчиси операция қилинади ва келаси мавсумнинг бошини ўтказиб юборади  7 08:09Гвардиола ғалати сабаб туфайли “Ман Сити“ни тарк этиши мумкинлиги маълум қилди  18 07:45Sofascore. Жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилган Ғаниев неча баҳо олди?  6 07:18Ўзбекистон кубоги. Бугун гуруҳ босқичи якунланади  0 02:00АПЛ. "Манчестер Сити" "Борнмут"ни мағлубиятга учратиб, ЕЧЛ йўлланмасини деярли ҳал қилди. Ҳусанов қайдномага киритилмади  37

Худо дейиши билан тошбўрон қилишди. Унинг исми Худойберди эди... Янгиликлар

Худо дейиши билан тошбўрон қилишди. Унинг исми Худойберди эди...

Бердисини айтгунича, одамлар бир кимсани тошбўрон қилиб ўлдириб қўйгани қабилидаги гапни эшитгансиз.

Раҳматлининг исми Худойберди эди, одамлар эса Худо сўзини эшитишлари ҳамоноқ, уни ширк келтирганликда айблашди ва тошбўрон қилишди.

Замонамизда бировга тош отиш мумкин эмас. Асосан гап отилади бизда. Бироқ ҳолат ўзгармаган. Мақола ёки видео тақдим этилса, одамлар уни кўрмасдан туриб, сарлавҳасига қараб фикр билдиради. Баъзилар мақолани ўқимаганлигини очиқ тан олиб, у ҳақда дадил фикр билдиришда давом этади, лол қоламан. Аҳамиятли томони, мана шундайларнинг 99 фоизи эркаклардир.

Бирор воқеа ёки масала юзасидан фикр билдириш журналист учун қўл учида қилинадиган иш эмас. Олдин ўрганиб, текшириб, фикр юритиб, кейин иш бошлаш яхши. Қандайдир мақола остида муаллиф ноўрин танқид қилинаётган бўлса, кўпга қўшилиб, ўзим ҳам тошбўрон қилиб кетишдан тийиламан. Зиёли, ўзининг шахсий қарашлари ва принциплари бор одам фикрида собит тура олади, деб ҳисоблайман. Айтмоқчиманки, тошбўрон қилиш қочмайди, шунчаки олдин у нима деганини билишим шарт, деб ҳисоблайман.

Мақолалар остида қолдириладиган фикрлар кайфиятимга ёмон таъсир кўрсатади, руҳий тушкунликка тушиб қоламан, демайман, буни ҳамкасбларим яхши билишади. Шукр, ўринли танқидни ўринсизидан ажрата оламан. Айтишим керакки, ўзбек футболи ҳақида кўп чиқишлар қилдим, кимгадир ёқмайдиган нарсалар ёздим, кимнидир танқид қилдим. Фикр билдираётганлар орасида ўша танқидларга дуч келиб қолган одамларнинг ё ўзлари ёки яқинлари ҳам борки, улар фикр билдираётганда дарҳол шахсиятдан бошлайди. Чунки мен томонимдан уларнинг томорқасига тош отилган, мақолада нима дейилгани улар учун аҳамиятсиз, ёмон кўришди, вассалом.

Бемалол, танқид қилинг, ёмонланг, фикрингизни баён этинг, бунга ҳақлисиз. Барчада танлов ҳуқуқи бор, буни доим ҳурмат қиламан. Ва айтаманки, миллионта ҳақорат келиб тушганида ҳам, ўз йўлимда давом этаман. Менга иш берувчи мендан фойда йўқлигини билиб, бўшатиб юбормагунича шу. Рақобат ҳақида гап кетганида эса нокамтарлик бўлса ҳам айтаман, ўзимиздаги исталган футбол журналисти билан рақобатга тайёрман.

Айтмоқчи бўлганим, ҳеч бўлмаганда мақолани ўқиб, видеони томоша қилиб кўринг. Шунда фикрларингиз жилла қурса кулгили бўлиб қолмайди. Ундаги бирор бир фикр юзасидан кимдадир таклиф, эътироз бўлса, ҳаммасига жавоб беришга тайёрман. Тез орада Championat.asia бунинг учун имконият яратиб беради.

Муаллиф :
Рейтинг: +86   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика