

Греция футбол федерацияси 59 ёшлик испаниялик мураббийга икки йиллик шартнома ва йилига 800 000 евро миқдоридаги маошни таклиф қилмоқда.
Агар масала ушбу ҳафта якунигача ҳал бўлмайдиган бўлса, юнонлар бошқа номзодларни ўрганиб чиқмоқчилар.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2014 баҳсларидан сўнг Греция терма жамоасининг ҳозирги бош мураббийи Фернанду Сантуш жамоа билан ҳайрлашади.
Хуанде Рамоснинг "Днепр" билан шартномаси ҳам ушбу ёзда ўз якунига етади.



