

Унда Эрик тен Хаг шогирдлари "Арсенал"га қарши баҳс олиб борди ва қўшимча дақиқаларда ўтказиб юборилган голлар эвазига мағлуб бўлди, 1:3.
"Манчестер Юнайтед" либосини кийиб, жамоа учун ўйнаш ёқимли бўлди. Деярли ғалаба қилиб бўлгандик, бироқ якунда барчаси ўзгариб кетди. Нима бўлганда ҳам янги жамоам учун дебют қилганимдан хурсандман", - деди Хойлунд.
Эслатиб ўтамиз, манкунианликлар ушбу ҳужумчини 75 млн евро эвазига сотиб олди.



