UZ

Сўнгги янгиликлар

13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  0 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  4 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  2 11:51"Барселона" президенти "Жирона" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг даҳшатга тушди  9 11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  24 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  4 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  14 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  2 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  7 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  12 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  18 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  12 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  1 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   1

Хойлунд Анри, Холанд ва Лукакудан ҳам юқорида Янгиликлар

Хойлунд Анри, Холанд ва Лукакудан ҳам юқорида

Англия Премьер лигаси 25-тури доирасида "Манчестер Юнайтед" жамоаси "Лутон Таун" меҳмони бўлди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ана шу учрашувда "қизил иблислар" ҳужумчиси Расмус Хойлунд дубль қайд этди. Бу даниялик форварднинг АПЛда кетма-кет олтинчи беллашувда гол уриши. Шу тариқа, 21 ёшли Расмус АПЛнинг кетма-кет 6та ўйинида гол урган энг ёш футболчига айланди. Бу борада у Тьери Анри, Ромелу Лукаку ва Эрлинг Холанд каби "йиртқич" ҳамкасбларини ортда қолдирди.

АПЛ тарихида кетма-кет 6та ўйинда гол урган энг ёш футболчилар:

1. Расмус Хойлунд, "Манчестер Юнайтед" - 21 ёш 14 кунлик

2. Жо Уиллок, "Ньюкасл" - 21 ёш 272 кун

3. Эрлинг Холанд, "Манчестер Сити" - 22 ёш 73 кун

4. Ромелу Лукаку, "Эвертон" - 22 ёш 213 кун

5. Тьери Анри, "Арсенал" - 22 ёш 263 кун.


Бундан ташқари, Хойлунд МЮ афсоналари қайд этган натижани ҳам такрорлади. Яъни, шу кунгача МЮнинг фақатгина 3 нафар ўйинчиси кетма-кет 6та учрашувда гол уришни уддалаган. Булар: Эрик Кантона (1995/1996 йилги мавсум), Криштиану Роналду (2007/2008) ва Рууд ван Нистелрой (2001/2002, 2002/2003 ва 2005/2006).


Англия Премьер лигаси турнир жадвали >>>>> АПЛ

Рейтинг: +6   

Фикрлар

+1   
21 фев 13:27:16
Anafiya Rustamov
Қойил Контана Нистелройларни йулини берсин
   
21 фев 11:53:38
Man_Utd Norin
Shu xabarni ertangi sarlavxasi qiziq
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика