
"Лилль" билан ўйинда ҳар иккала жамоада гол уриш учун имкониятлар етарлича бўлди. Дарвозамдан гол ўтказиб юбормаганимдан хурсандман. Шунингдек, биз гуруҳ пешқадами ҳисобланамиз. Дуранг натижасидан қониқдим дея оламан. Кейинги учта учрашувдан иккитасини ўз майдонимизда ўтказамиз. Шу баҳсларда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга йўл оламиз.