UZ

Сўнгги янгиликлар

09:22ФИФА хавотирда  2 08:53Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди  3 08:24"Реал" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 08:20Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" 1:2  2 08:10Ла Лига. "Жирона" - "Барселона" 2:1  7 07:55Sofascore. "Насаф"нинг кечаги учрашувдаги энг яхши ўйинчиси ким бўлди?  2 07:27Рўзиқул Бердиев кечаги учрашувдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  158 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  2 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  4 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  2 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  3 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  11 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  4

Хотира. Ўн беш йил аввал Александр Иванков орамиздан кетганди Янгиликлар

Хотира. Ўн беш йил аввал Александр Иванков орамиздан кетганди

Хотира азиз, қадр муқаддас!

Ана шундай шукуҳли кунларда ўзбек футболининг таниқли вакилларидан бири, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий, тажрибали мутахассис, собиқ СССР спорт устаси Александр Иванковни ёдга олишни ўзимизга жоиз деб билдик. 

Агар Александр Дмитриевич ҳаёт бўлганида бу йил 17 октябрь куни қутлуғ 70 ёшга тўлган бўларди. Кеча эса унинг бу ёруғ дунёни тарк этганига роппа-роса 15 йил тўлди. Иванковнинг футболчиликдаги ёрқин дамлари (1970-1977) “Пахтакор” клубида ўтди. Метин ҳимоячи Всеволод Бобров, Михаил Якушин, Гавриил Качалин, Вячеслав Соловьев, Вадим Терешенко каби машҳур мураббийлардан футбол сир-асрорларини ўрганган, уларнинг қўл остида ўйнаган. 

Иванков Геннадий Красницкий, Биродар Адбураимов, Баҳодир Ибрагимов, Тўлаган Исоқов, Владимир Фёдоров, Михаил Ан, Валерий Варюхин, Николай Куликов сингари футбол афсоналари билан елкама-елка майдонда жавлон урган. 

Футболчилик фаолиятини якунлагач ўзини мураббийликда синаб кўрган. 1986 йилда у Ўзбекистон ССР терма жамоасини бош мураббий сифатида СССР халқлари Спартакиадасига олиб борган. Ушбу мусобақада жамоамиз иккинчи ўринни эгаллаган эди. Айнан Спартакиададаги муваффақиятли иштирокдан сўнг унга хизмат кўрсатган мураббий унвони берилган. 1995 йилда Ўзбекистон миллий терма жамоаси, МҲСКда бош мураббий бўлиб ишлаган. Кейинчалик “Пахтакор” клубини ҳам бошқарган. 

Афсуски, бешавқат ўлим 2004 йилнинг 6 июнь куни Александр Иванковни орамиздан олиб кетди. Бугунги кунда унинг ўғли Денис Иванков ота изидан бориб, Ўзбекистон миллий терма жамоасида дарвозабонлар мураббийи бўлиб ишлаяпти.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика