

"Ёзги трансферлар ҳақида гапирадиган бўлсам, ҳеч қачон Месси, Неймар, Суарес, Бускетс ва Иньестани "Манчестер Сити"га чақирмаганман.
Тер Штегенга ўйин амалиёти кераклигини билиб, у билан боғландик. У "Барселона"даги ўзининг ҳолатидан хурсанд эмасди. Бизга Клаудио Браво ёки тер Штегенга ўхшаш посбон керак эди.
Клаудио келди, тер Штеген эса қолишни маъқул кўрди" - дейди Гвардиола.



