
“Фикримча, ўз майдонимизда ушбу мавсумдаги энг зўр ўйинни ўтказдик. Мен бундан мамнунман. Шогирдларимни табриклайман, чунки улар юқори даражада ўйин кўрсатишди. Биз тўпни майдон марказида яхши бошқардик ва уни ўз вақтида ҳужум чизиғида етказиб бера олдик. Ўйлашимча, мавсум бошида бироз зерикарли ўйин намойиш этдик, лекин энди барчаси ўзгарди. Кейинчалик ҳам мухлисларимизни қувонтиришда давом этамиз”, - Гвардиоланинг сўзларини келтиради мюнхенликлар расмий сайти.