Хосеп Гвардиола: “Манчестер Сити” ЕЧЛ ғолиблигига тайёр эмас”

22 окт 2018, 22:44
“Шаҳарликлар” устози Хосеп Гвардиола ЕЧЛ гуруҳ босқичи 3-тури олдидан жамоасининг турнирдаги имкониятлари ҳақида фикр билдирди.

“ЕЧЛда ҳолатимиз ёмон эмас. “Лион”га қарши биринчи 45 дақиқалик таймни ҳисобга олмаганда, ҳаммасидан кўнглим тўқ. Ҳар куни футболчиларимиз машғулотларда қандай ишлаётганларини кузатиб борамиз. ЕЧЛ ғолиблиги? Мен Барселонада туғилганман ва футболга илк қадамларимни ўша ерда қўйганман. Ғалаба қозониш – қонимда бор. Футбол – бу ўйин, ҳар доим ҳам унда муваффақиятга эришиб бўлмайди. Биргина истак етмайдими?  Тажриба керак. Тўғрисини айтсам, шогирдларим турнирда ғалаба қозониш учун ҳали тайёр эмас. Биз ютиш учун ишлаймиз ва ҳамма ишни бажарамиз”, -  деб испаниялик мураббийнинг сўзларини келтирди UEFA расмий сайти

Ўхшаш янгиликлар


Манба: УЕФА расмий сайти

Сўнгги янгиликлар

Барча ›