Хосеп Гвардиола "Жирона"нинг Ла Лигадаги етакчилигига муносабат билдирди

Aziz Tukhtamuradov
30 сен 2023, 09:43
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Жирона" клубининг Примеро турнир жадвалида етакчилар қаторида кетаётганига муносабатини билдирди.

"Гап "Жирона" жадвал юқорисида эканлигида эмас, аҳир эндигина бир нечта ўйин ўтказилди. Энг ҳайратлантираётгани - жамоа қандай ўйин кўрсатаётганлигида. Улар ҳар бир ўйинда рақибдан яхшироқ ҳаракат қилишмоқда, кўпроқ вазият яратишмоқда, яхши футбол намойиш этишмоқда. Умид қиламанки, улар шу рухда давом этадилар", - деди Гвардиола. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: City Xtra

Сўнгги янгиликлар

Барча ›