

“Мен ўйиндан завқ олдим. Боиси, бугун жамоам ғалаба қозонди. Лекин бу уч очко осонлик билан қўлга киритилмади. Биринчи бўлимда футболчиларимиз рақиб жамоа дарвозаси қаерда жойлашганини унутиб қўйишди.
Чемпионатда рақобат кучли бўлганидан футболчилар босим остида қолиб кетишяпти. Бунинг натижасида ўйинларда зафар қуйиш қийинлашмоқда. Ҳар бир ўйин биз учун худди сўнггиси каби ўтмоқда”, — деди BBC каналига берган интервьюсида Гвардиола.
Эслатиб ўтамиз, Кингстон-апон-Халледаги “Кингстон Коммуникейшн” стадионида ўтган учрашувда меҳмонлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди.



