Хосеп Гвардиола: «45 эмас 90 дақиқа ўйнашимиз керак»

Narzulla Saydullayev
13 сен 2015
«Бавария» бош мураббийи Хосеп Гвардиола «Аугсбург»га қарши ўйиндан сўнг (2:1) ўз фикрларини билдирди.

«Терма жамоалар ўйинидан сўнг учрашувлар доим қийин бўлган, бу баҳона эмас. Биз 45 эмас, 90 дақиқа ўйнашимиз керак. Биринчи бўлимда жуда ҳам секин ҳаракат қилдик.

«Аугсбург» яхши ҳимояланди, иккинчи бўлимда голлар ура олганимиздан хурсандман», – дейди Гвардиола.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru