UZ

Сўнгги янгиликлар

23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0

Хосеп Бартомеу: “Барселона” “Реал” борлиги учун ҳам буюк клуб” Янгиликлар

Хосеп Бартомеу: “Барселона” “Реал” борлиги учун ҳам буюк клуб”

“Барселона” президенти Хосеп Бартомеу клуб фалсафаси, жаҳонни забт этиш ғоялари ва Испанияда клубнинг асосий рақиби саналган “Реал” тўғрисида фикрларини хорижлик ҳамкасбларимизга берган интервьюсида тўхталиб ўтди.


Таъкидлаш лозимки, у Мадрид клуби ҳақида жуда илиқ фикрлар билдирди.

“Барселона” учун клуб футболчиси “Олтин тўп”ни ютиши қанчалик муҳим?

– “Олтин тўп” – нафақат мавсум, балки умумий олиб борилган ишлар якуни. Охирги ўн йилда ишларни яхши йўлга қўйдик ва кучли учликда аввал Хави, Иньеста, Месси, ҳозир Неймар пайдо бўлди. Ҳар доим соврин тегмаса ҳам у ерда доимий ўрнимиз бор.

Клубга бундан нима фойда?

– Иқтисодий фойдаси бор, лекин дарҳол ва тўғридан-тўғри эмас. “Олтин тўп” келажакда маблағ келтириши мумкин бўлган нарса, лекин унинг ижтимоий ва ҳиссий роли биз учун муҳимроқ. Муҳими, мухлисларнинг футболчилар билан фахрланишидир. Янада муҳимроғи, уларнинг жамоа билан фахрланиши.

Сиз учун совринни ким олишининг аҳамияти йўқми?

– Албатта, лекин ўтган йил бўйича Месси. Натижа, иқтидор, яна муҳим ўйинларда ўзини кўрсатди. Ўтган йили муҳим ғалаба “Атлетико”нинг 3:1 ҳисобида мағлуб этилиши бўлди. Бунгача ушбу клуб кўп марта йўлимизни тўсиб қўйганди. Мессининг 2015 йилги голларидан Испания Кубоги финалида “Атлетик”ка урган голи эсда қоларли чиқди.

“Барса” фалсафасини тушунтира оласизми?

– Муҳими – футбол, ўйин. Биз ўйинчилар ва маркетинг бўйича қабул қилаётган қарорларнинг барчаси футбол учун. Янгилик гапирмаяпман, қирқ йилдан бери бу фалсафа мавжуд. Кройфнинг келиши ва “Масия” ташкил этилгандан бери. У мактабда тайёрлов йўналиши ва ўйин услубини яратди. Барчаси ўхшамаган ҳолатда ҳам унга амал қиламиз.

– Мураббийлар алмашса ҳам услуб қоладими?

– Ҳаммаси голланд мактабидан келган, Ринус Михелс. У футболчи Кройф билан шу тизимни амалга киритган. Натижа бўлмаган йилларда асосий сабаб сифатида мураббийнинг “Барса”га мос мактабдан бўлмагани келтирилган. Кройфнинг ўша ва ҳозирги жамоа ўртасида ўхшашликлар кўп. Шу сабабли ўз вақтида Роналдиньони, ҳозир Неймарни таклиф қилдик.

– Мессининг клуб тараққиёт йўлида ўрни қандай?

– У бизга 13 ёшлигида келган, бу ғоя остида ўсди. Клуб унинг учун қадрдон уй. Месси ва Иньестанинг таркибда пайдо бўлиши бизни кўтарилишга олиб чиқди. Месси мактабимиз рамзи, унинг энг яхши битирувчиси. Унда катта иқтидор бор, лекин унинг ўсишига ёрдам ҳам беришган. Икки йил олдин Месси тамом бўлгани ҳақида гапиришганди. Лекин у ўйинини ўзгартирди ва янги савияга чиқди. Яна “Олтин тўп”ни ютди.

– Юлдузлардан фарқли равишда сиз ҳақингизда маълумотлар жуда кам.

– “Барса”га 2003 йил келганман. Ўшанда Хоан Лапорта президент эди. Маъмурият таркибида спортнинг турли йўналишларига жавоб берардим. Сандро Росель футболга, мен эса баскетбол, гандбол, хоккей ва футзалга бириктирилгандик. Икки йилдан кейин истеъфога чиқдим, Лапорта билан келишолмадим. 2010 йил Росель президент бўлганда қайтдим. Менинг ишим бор. Аэропортларда қўниш туннелларини қурадиган ташкилотни бошқараман.

Икки йил олдин Сандро Роселни алмаштирганингизда клубдаги вазият оддий эмасди. Ўтган йили ҳам Месси ва Луис Энрике ўртасида муаммо бўлди.

– 2014 йилнинг январида президент бўлдим. Ўшанда ФИФА трансферларга таъқиқ қўйганди. Ёзда катта ишни амалга оширдик, Луис Энрикени жамоага таклиф этдик ва ҳозирги жамоани шакллантирдик.

2015 йилнинг январида эса футболда юзага келадиган оддий муаммолардан бири рўй берди. Янги мураббий, янги ўйинчилар. Бошқа томонда ҳамма нарсани ютган футболчилар. Ишим ҳар икки тарафни тинчлантириб, можарони ҳал қилиш эди.

“Барса”ни янада юқорироқ савияга олиб чиқиш йўлини биласизми?

– “Барселона” савияси аллақачон чўққидан юқорида! Интернетда 205 миллион, умуман эса 450 миллион ишқибозимиз бор. Клубни ёқтиришади, яхши кўришади.

Уни глобал, оммавий лойиҳа сифатида кўраман. Гонконгда офисимиз бор, тез орада Нью-Йорк ва Сан-Паулуда очамиз. Бу янада юқорироқ даража. Ўтган йили 600 миллиондан ортиқ даромад олдик. Бу йил 660 миллионни забт этишни мўлжаллаяпмиз. 2021 йилда эса миллиардлик довонга етишни. Футбол ҳозир кўтарилишда ва биз бундан фойдаланишимиз керак.

Асосий рақибингиз ким?

– Испанияда “Реал”, жаҳонда Англия клублари. Инглиз клублари бойроқ бўлишмоқда ва жойимизда турсак, улар устун бўлишади. Англияда жамоалар бир мақсадга бирлашишади. Бунга қарши туриш учун қолган лигалар шошилишлари зарур. Масалан, нима учун биз шанба куни биз соат 16:00да ўйинни бошлаймиз? Бизни Осиёда кўришлари учун. Агар инглизларга қарши турмасак, якунда молиявий йўқотишларга дуч келамиз, ўйинларни ютқазамиз ва футболчилардан айриламиз. Мен Месси, Неймар ёки Суаресни эмас, балки мактабимиздаги ёш ўйинчиларни назарда тутяпман.

“Барселона”нинг “Реал”дан фарқи нимада?

– Бу саволга жавоб беролмайман. Бир нарсани айтаман. “Барселона” “Реал” борлиги учун ҳам буюк клуб. Ва аксинча ҳам. Испания энг буюк футбол мамлакати эмас, лекин бу ерда жаҳоннинг энг буюк икки жамоаси ўйнайди. Бундай бўлишда уларга муносиб қарама-қаршилик ёрдам берган.

Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика