Хосе Хименес "Байер" билан ўйинда бурнини синдириб олди
Tolibjon Qosimov
17 мар 2017, 19:29
"Атлетико" ҳимоячиси Хосе Мария Хименес Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашуви доирасида "Байер" билан ўтган ўйин (0:0)да бурнини синдириб олди.
Бу ҳақда мадридликлар расмий сайти маълум қилди. Уругвайлик футболчи майдонда 90 дақиқа тўп тепди, финал ҳуштагидан кейин шифокорлар унинг бурни синган деб ташҳис қўйишди.