

- Марокаш биздан анча кучли эканлиги баҳс давомида кўринди ва улар ғалабага ҳақли эди.
- Кўпроқ қайерда хатога йўл қўйдик деб ўйлайсиз?
- Улар позицион ўйинда яхши ҳаракат қилишди. Рақиб тактик хатоларимиздан фойдаланиб, гол уриб кетишди. Биринчи бўлимдаги биринчи голдан сўнг музвозанатни тиклай олдик, лекин иккинчи гол ўз хатомиз туфайли рўй берди ва назоратни йўқотдик. Иккинчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди.
- Иккинчи бўлимда ҳаракат қилган Аббос Ўлмасбековнинг ҳаракатлари ҳақида нима дея оласиз? У кўп вазиятларда тўпни йўқотди ва дарвозада ҳам ёмон ҳаракат қилди.
- Бу фақат дарвозабон эмас, ҳаммамизники. Келаси баҳсларда бундай бўлмаслиги учун хатолар устида ишлаймиз.




