Хосе Мария Мендез: "Саудия Арабистони ҳақида маълумотлар етарли"

Narzulla Saydullayev
30 янв 2016, 17:00
Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Хосе Мария Мендез Тожикистонга қарши кечган иккинчи ўртоқлик ўйинидан сўнг ўз фикрларини билдирди.

-  Бугунги ўйин ҳақида фикрларингиз.
-  Учрашув жуда ҳам яхши ўтди, бундай ўйинларни кўпроқ ўйнашимиз керак чунки футзалчиларимизда ўзига ишон бўлиши учун шундай баҳслар керак. Шогирдларим бугун ўз ўйинини кўрсатди.

-  Машғулотлар жараёнида нималарга кўпроқ эътибор қаратяпсизлар?
-  Ҳозирги машғулотларда асосан қолиб кетган нарсалар устида ишлаяпмиз, мисол учун стандарт вазиятлар, ҳимоядаги ва ҳужумлардаги камчиликлар устида. Мусобақа бошланишига 10 кун қолди, ҳозир айнан шулар устида ишлаяпмиз.


-  Саудия Арабистони терма жамоаси ҳақида қандай маълумотга эгасиз?
-  Саудия Арабистонининг Малайзияда ўтказган учта ўйини ёзилган дисклари бор, уларни ўрганиб чиқяпмиз. Менимча уларнинг футзалчилари ҳам, мураббий ҳам ўзгармаган, 4 ой олдин қай даражада ўйнаган бўлса ҳозир ҳам уларнинг ўйин услуби ўзгармаган бўлиши керак. Айни дамда улар ўртоқлик ўйини ўтказаётган бўлса керак.
 
-  Нима учун мусобақа бошланишига оз қолганида Иордания терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви режалаштирилган?
-  Сабаби Саудия Арабистонинг ўйин услуби Иордания терма жамоасининг ўйин услубига ўхшайди. Шунинг учун мана шу ўртоқлик ўйини режалаштирилган. Буни анча олдин режалаштириб қўйгандик.

Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia