UZ

Сўнгги янгиликлар

14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  0 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  0 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  2 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  6 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  23 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  0 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  33 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  5 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  21 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  9 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  9

Хосе Мария Мендез: "2020 йилги мундиалга янги лойихамиз бўлиши лозим" Янгиликлар

Хосе Мария Мендез: "2020 йилги мундиалга янги лойихамиз бўлиши лозим"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси айни пайтда йиғинни давом эттирмоқда.

Кунига икки маҳалдан олиб борилаётган машғулотларда 18 нафар футзалчи иштирок этмоқда. Бу ҳақда терма жамоа бош мураббийи Хосе Мария Мендезнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Ушбу йиғинга нима учун асосан ёш ўйинчилар чақирилди?
- Йиғинга чақирилган ёш ўйинчиларнинг барчаси терма жамоага номзод. Колумбияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатидан сўнг 6-7 нафар ўйинчи ёш нуқтаи-назаридан терма жамоадан кетади. Уларнинг ўрнини "ёпиш" учун 2020 йилги мундиалга бизнинг янги лойихамиз бўлиши лозим. Шунинг учун ҳам Сентябрь ойидаги мусобақадан кейин термадан кетадиган футзалчилар ўрнига айнан мана шу ёшлардан номзодлар танлаб олинади.

- Яқиндагина ўтказилган Ўзбекистон чемпионати (U-19) баҳсларида ўзини кўрсатган Акбар Усмонов ҳамда Саид Ризо Миршарофовлар ҳақида фикрингиз?
- Мен бу икки футзалчини Олий лига ва Ўзбекистон кубогидаги ўйинлари эвазига чақирдим. Улар Олий лигада ўйнаганликлари учун ҳам ёшлар ўртасидаги мусобақада ўзларини кўрсатишган, буни оддий қабул қилиш керак. Кейинги йил май ойида 20 ёшгача бўлган футзалчилар ўртасида биринчи бор Осиё чемпионати ўтказилади. Ана шу мусобақада Рамил Алмамедов, Саид Ризо Миршарофов, Акбар Усмонов каби ёшлар бизга керак бўлади.

- Жаҳон чемпионатига қадар таркибда ўзгаришлар бўладими?
- Мундиалгача таркибимизда катта ўзгаришлар бўлмайди, 1-2 ўйинчи алмашиши мумкин.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика