Хосе Луис Вильянуэва Ўзбекистонни соғинади
25 окт 2017 11:09
Янгиликлар
Хосе Луис Вильянуэва Ўзбекистонни соғинади
Ўз вақтида "Бунёдкор" шарафини ҳимоя қилган чилилик футболчи Хосе Луис Вильянуэва эсингиздами?
Сайтимизнинг Инстаграмдаги саҳифаси Хосенинг "Бунёдкор"даги суратини жойлаштирганди. Суратга босилган "лайк" ва ёзилган изоҳлардан уни яна Ўзбекистонда кўриш истаги бор мухлисларимиз кўплиги маълум бўлди.
Ўз ўрнида футболчининг ўзи ҳам суратга қуйидагича изоҳ қолдирган: "Ажойиб мамлакатдаги дўстларимнинг барчасига раҳмат. Ўзбекистондан ажойиб хотиралар қолган", - дейди Вильянуэва.
Сизчи? Унинг ўйинларини соғинасизми? Ўзбекистонда ўйнаган легионерлар ичида қайси футболчи ўзидан ёрқин таассуротлар қолдира олган?
Сайтимизнинг Инстаграмдаги саҳифасига аъзо бўлинг. У ерда турли саволлар ва танловлар, ўзбек футболига оид ажойиб суратлар бериб борилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар