

Бу асрда хорватияликлар иштирокидаги 13 ўйинидан 10 тасининг тақдири қўшимча бўлимларда ҳал бўлди. Бунгача Лука Модрич ҳамюртлари Евро-2008 (1/4 финали), Евро-2016 (1/8), ЖЧ-2018 (1/8, 1/4, 1/2), Евро-2020 (1/8), ЖЧ-2022 (1/8, 1/4) ҳамда Миллатлар Лигаси ярим финалида экстра-таймларга мурожаат қилишган.
Шунингдек, қайд этиш лозим, бу учрашувларнинг барчасида жамоа сардори Лука Модрич иштирок этган.



