UZ

Сўнгги янгиликлар

07:56Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Осиё кубогидаги эҳтимолий рақиблари маълум  0 07:28Суперлига. Бугун 3-турга старт берилади. Бизни супер тўқнашувлар кутиб турибди  2 02:13Ироқ мураббийи ФИФАдан ЖЧ плей-офф ўйинини қолдиришни сўради: "Бизга тайёргарлик учун вақт керак"  4 01:35Алиссон ва Кьеза "Галатасарой"га қарши ўйнамайди: Слот вазиятга ойдинлик киритди  0 01:10«Каттақўрғон» ўз сафига уч нафар янги ҳимоячини қўшиб олди, улар орасида «Пахтакор» тарбияланувчилари ҳам бор  2 00:48"Реал" Почеттинони олиб келмоқчи: Арбелоага фақат мўъжиза ёки Чемпионлар Лигасидаги ғалаба ёрдам беради  11 00:19Англия Кубоги: Чорак финалда "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўзаро тўқнаш келади  8 00:0523 та қизил карточка ва оммавий муштлашув: Халк финалдаги даҳшатли ҳолатда ҳакамни айблади  0 23:01"Мен Лео қолади деб кафолат бермаганман" — Лапорта Хавининг айбловларига жавоб қайтарди  12 22:30Неймар 2023 йилдан бери илк бор Бразилия терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди  1 21:59Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи нега ошмади? Англиялик эксперт жавоб берди  8 21:23"Манчестер Сити" футболчиси 80 000 фунт жарима тўлайди  4 20:59Мбаппе "Реал" шифокорларига ишонмаяпти — у 3 ойдан бери жароҳат билан ўйнаб келган  10 20:41Осиё Кубогидаги шов-шув: Эрон терма жамоасининг 5 нафар футболчиси полиция ёрдамида қочиб кетди  27 20:04Маунт "Манчестер Юнайтед"даги келажаги бўйича бир қарорга келди  0

Хорватия йирик ҳисобда Камерунни таслим этди Янгиликлар

Хорватия йирик ҳисобда Камерунни таслим этди

Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи ҳал қилувчи паллалари яқинлашиб қолди. "А" гуруҳида эса вазият тобора ойдинлашиб бормоқда.

"Амазония - Арена" стадионида Камерун ва Хорватия жамоалари ўзаро орани очиқ қилишга киришишди.

Дастлабки дақиқаларданоқ фаоллик кўрсатган Камерун терма жамоаси учрашув дебютида ўз мақсадларига ета олишмади. Мукенжанинг бир қатор уринишлари Камерун учун муваффақиятли якунланмади. Кейинчалик Хорватия ҳам ўз омадини рақиб жарима майдончаси олдидан қидира бошлади. 


Учрашувнинг 11-дақиқасида Хорватия ҳужум ташкил этди.

Иван Перишичнинг ўнг қанотдан етказиб берган тўпига Ивица Олич тайёр турган эди ва тўпни деярли бўш қолган дарвозаги жойлаб қўйди, 0:1.

Камерун терма жамоаси фаолликни туширмай ҳаракатларини давом эттираверди, лекин уларнинг ҳужумларида аниқлик етишмаётган эди.

Биринчи бўлим якунига етай деб қолганида Камерун футболчис Сонг Манжукични очиқчасига "ураётганини"  учрашув бош ҳаками Педро Проэнса кўриб қолди ва тезда Сонгни майдондан четлатди. Умуман кераксиз жойда қизил ишлаб олган Сонг жамоасини қийин вазиятга тушириб кетди. 


Иккинчи бўлимни Хорватия терма жамоаси фаоллик билан бошлади ва тезда иккинчи голни киритишди. Майдон марказидан тўпни олиб қўйган Перишич, бир ўзи рақиб жарима майдончаси олдигача келди ва Итанже қўриқлаётган дарвозани ишғол этди, 0:2.

Камерун иккинчи бўлимда Хорватия билан тенг кураша олмади ва кўп бора рақиб ҳужумларини ўтказиб юбораверди.

73-дақиқада бурчак тўпидан сўнг, Марио Манжукич боши билан дарвозани ишғол этди ва ҳисобни йириклаштирди, 0:3.

Орадан кўп ўтмай, Марио Манжукич ўз дублини нишонлашга эришди. Эдуардонинг дарвозага йўллаган зарбасини Итанже қайтариб юборди ва қайтган тўпни Марио Манжукич қийинчиликсиз дарвоза жойлаб қўйди, 0:4.


Хорватия Камерун устидан йирик ғалабани тантана қилди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди.

Энди Нико Ковач жамоаси учинчи турда Мексика билан кейинги босқич йўлланмаси учун беллашишади.


ЖЧ-2014. "А" гуруҳи, 2-тур.

Камерун - Хорватия 0:4
19 июнь. 03:00
Бош ҳакам:
Педро Проэнса (Португалия)
Ёрдамчи ҳакамлар: Бертино Миранда (Португалия), Хосе Триго (Португалия)
Захира ҳаками: Уолтер Лопез (Гуатемала)

Голлар
: Олич (11), Перишич (48), Манжукич (62, 73)

Камерун: Итанже, Ассу-Экото, Нколоу, Сонг, Муканжо, Абубакар (Вебо, 70), Чупо-Мотинг (Салли, 75), Чежоу (Ноенку, 46), Мбиа, Энох, Матип.

Хорватия: Плетикоса, Праньич, Перишич (Ребич, 78), Чорлука, Ракитич, Ловрен, Модрич, Срна, Манжукич, Олич (Эдуардо, 69), Самир (Ковачич, 72).

Огоҳлантириш
: Эдуардо (90)

Четлатиш
: Сонг (40).


Шаҳбоз Беғамов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика