UZ

Сўнгги янгиликлар

04:06Февзи Давлетов: "12 та бурчак зарбаси ижро этди, 20 га яқин зарбалар бердик, аммо вазиятдан фойдаланиш борасида оқсадик"  0 03:45"Барселона" финалдаги супер ўйинда "Реал"ни камбэк эвазига мағлуб қилди!  304 03:22Асрор Алиқулов: "Рақиб ҳимояланишимизга мажбур қилди"  0 03:05Баҳром Ҳайдаров: "Бизга натижа чиройли ўйиндан кўра муҳимроқ эди”  0 02:34Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" қийинчиликсиз ярим финалга йўл олди  17 00:38"Бавария" футболчисини 40-50 миллионга сотмоқчи  0 00:16Сиссе "Реал" ва ҳакамлар танқиди ҳақида: "Улар "Барса"дан қўрқишади ва ўзларини оқлаш учун баҳона қидиришади. Бу мағлубият учун тактикадир"  10 23:48"Барселона" — "Реал". Испания кубоги финали учун таркиблар маълум  22 23:32РПЛ. ЦСКА Москва дербисида "Спартак"ни мағлуб этди, Файзуллаев 72 дақиқа ўйнади  19 23:14Англия кубоги. "Кристал Пэлас" "Астон Вилла"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Лондонликлар финалда "Ноттингем Форест" — "Ман Сити" жуфтлиги ғолиби билан бош соврин учун баҳс олиб боради  5 23:00Рафинья Саудия Арабистонидан келган таклиф ҳақида: "Мен уни ўтган йили қабул қилган бўлардим. Ўшанда руҳан эзилган эдим, бу пуллар эса оилам ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборган бўларди"  2 22:23Ҳаким Фузайлов: "VAR тизими кечикаётгани туфайли, тахминан июнь ойларида Урганчга қайтамиз"  0 22:14Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Андижон" устидан зафар қучди  62 22:02"Челси", "Интер Майами" ва "Комо" Де Брюйне билан музокара ўтказмаяпти. "Сити" хавбекига "Чикаго Файр"дан таклиф бор  0 21:40Сергей Лебедев: "Таркибда ротацияларни амалга ошириб турамиз"  2

“Хоразм”лик Қаҳрамон Машарипов 50 ёшда! Янгиликлар

“Хоразм”лик Қаҳрамон Машарипов 50 ёшда!

Инсон умри давомида ҳамиша эзгуликка интилиб яшайди. Болаликдаги буғубор орзу-истаклари улғайиб ўсган сайин ўз таъсирини ўтказади.

Бу йўлда эса сабр-тоқатли, тиришқоқ ва меҳнаткаш кишигина кўзлаган мақсадига эришади. Урганчлик Қаҳрамон Машарипов шубҳасиз ана шулар сирасига киради.

У ёшлигидан футболга ошно тутинди. Вақт ўтган сайин футболга бўлган меҳр ва иштиёқ унинг ҳаётини шу соҳага чамбарчас боғлаб қўйди. Эндиликда, “миллионлар ўйини” унинг ҳаёти  мазмунига айланган. Хусусан, у кўп йиллардан буён “Хоразм” жамоасида маъмур вазифасини сидқидилдан бажариб келмоқда. Бунинг баробарида уни нафақат “Хоразм”ликлар, умуман, биринчиликда қатнашаётган барча жамоалар вакиллари яхши билишади ва ҳурмат қилишади. Бу муболаға эмас, албатта.

Бугун Хоразм воҳаси футболи ривожига ўзининг муносиб улушини қўшиб келаётган Қаҳрамон Машарипов ўзининг қутлуғ 50 ёшини нишонламоқда. Шу муносабат билан бу фидойи инсонни муборак айёми билан қутлаб, унга оилавий бахт, сиҳат-саломатлик тилаймиз.

“Хоразм” футбол жамоаси.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика