UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  7 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  6 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  20 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Хоразмда “Чарм тўп” турнирининг жамоалари сараланмоқда Янгиликлар

Хоразмда “Чарм тўп” турнирининг жамоалари сараланмоқда

Теглар :  Чарм тўпХоразм
Жойларда Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, МОҚ, ЎФА ва бошқа тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида маҳаллаларнинг 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ҳаваскор футболчилардан иборат жамоалар ўртасида ўтказилаётган “Чарм тўп-2019” анъанавий республика турнирининг шаҳар ва туманлар босқичлари ўтказилаётир.

Хусусан, Хоразм вилоятида турнирнинг иккинчи босқичи байрамона тарзда уюштирилмоқда. Бу “миллионлар ўйини” ихлосмандларида нафақат футбол учрашуви, бунинг баробарида, ўзига хос спорт байрами сифатида ҳам катта тассуротлар қолдиряпти. Бинобарин, ҳар бир учрашув олдидан ташкил этилаётган ёш спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари, санъаткорларнинг кенг қамровли концерт дастури томошабинларга хуш кайфият улашаётир.

Хонқа тумани босқичининг ҳал қилувчи учрашуви Сарапоён қишлоғида бўлиб ўтди. Унда “Гулғунча” ва “Дўрман” маҳаллаларининг жамоалари ўзаро баҳс юритишди. Ишқибозларга кўплаб ҳаёжонли дақиқаларни улашган мазкур беллашувда “Гулғунча” жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, вилоят босқичи иштирокчисига айланди.

Янгиариқ тумани босқичининг ҳал қилувчи учрашуви Болалар-ўсмирлар спорт мактабининг стадионида ўтказилди. Финал учрашувида “Қармиш” ва “Янгиариқ” маҳаллаларининг жамоалари майдонга тушишди. Ушбу учрашувнинг асосий вақтида дуранг натижа қайд қилинди. Натижада, қўшимча бўлимлар ажратишга тўғри келди. Ўйиннинг мазкур қисмида хужумкор ўйин намойиш қилган “Янгиариқ”ликлар муҳим ғалабани қўлга киритишди, 4:3. Ушбу ютуқ туман маркази футболчиларига “Чарм тўп” мусобақасининг вилоят босқичида қатнашиш ҳуқуқини берди.

Ҳозирда воҳанинг бошқа ҳудудларида ҳам “Чарм тўп” турнирининг иккинчи босқичи ғолиблари аниқланмоқда. Мусобақанинг Хоразм вилояти босқичи эса жорий йилнинг 12-13 август кунлари Урганч ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг стадионида бўлиб ўтади.


Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Хоразм вилоятидан.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика