UZ

Сўнгги янгиликлар

12:04Носир Абдусаломов: "0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан чиқиб кетиш катта куч талаб қилар эди, голимни бобомга бағишладим"  2 11:44Марио Балотелли Париж мода ҳафталигида модел сифатида подиумга чиқди  3 11:18"Насаф" U-14 Португалиядаги мусобақада қатнашади  4 10:53Криштиану Роналду фаолиятини якунлаганидан кейин мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  0 10:25Котрина Кулбите: "Мақсадимиз - Осиё Кубоги"  1 09:55Нилуфар Қудратова: "Ўйин биз истагандек бўлди"  0 09:28“Ал Насср“нинг ёзги биринчи рақамли трансфер мақсади маълум  2 09:01“Барселона“ ҳимоячиси жамоани тарк этиш ниятида эмаслигини маълум қилди  1 08:31“Сурхон“ дарвозабони иккинчи даврани Суперлиганинг ТОП клубида бошлаши мумкин  1 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧни тарк этган Месси нималар деди?  13 07:35Суперлига. Бугун 14-тур якунланади  6 05:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария“ чорак финалда. Бизни чорак финалда даҳшат учрашув кутмоқда  7 01:23Суҳроб Иззатов: "Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти"  2 00:54Зоир Жўрабоев: "Суперлигада учта гол урганман ва уларнинг барчаси "Бунёдкор" дарвозасидан ўрин олган"  0 00:39Луис Качорри: "Бугун "Бунёдкор" билан ўз майдонимиздаги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин"  1

Хоразм вилояти биринчилиги. 1-гуруҳ ҳам биринчи даврани якунлади Янгиликлар

Хоразм вилояти биринчилиги. 1-гуруҳ ҳам биринчи даврани якунлади

Бир неча кун аввал Хоразм вилояти биринчилигининг 2-гуруҳ жамоаларининг биринчи давра якуни бўйича натижаларини эътиборингизга ҳавола этгандик.
Ниҳоят, 1-гуруҳ жамоалари ҳам дастлабки даврани поёнига етказишди. Айтиш жоизки, ушбу гуруҳда етти жамоа иштирок этяпти. Бу ерда 13 очкодан жамғарган “УрДУ” ва “Наврўз” жамоалари пешқадамлик қилишмоқда. Келаси йили бўлиб ўтадиган республика мактаб ўқувчиларининг “Умид ниҳоллари” спорт мусобақасига тайёргарлик кўраётган “Умид ниҳоллари-2015” жамоаси ҳозирча биронта очко жамғармаган.

Аслида, мазкур жамоанинг 2-лига мусобақасида қатнаштиришдан асосий мақсад, хоразмлик ёш “чарм тўп” усталарининг маҳоратини оширишга қаратилган. “Умид ниҳоллари-2015”га воҳанинг таниқли мураббийларидан бири Вали Султонов устозлик қилаётир. Кези келганда таъкидлаш жоизки, Хоразм вилояти терма жамоаси айнан бу мураббий бошчилигида 2003 йили ташкил этилган “Умид ниҳоллари”  спорт ўйинининг финал босқичида футбол турнири ғолиби бўлганди.

4-тур
“Боғот” (Боғот тумани) - “УрДУ” (Урганч шаҳри) – 1:0,   
“Намуна” (Урганч шаҳри)  - “Урганч ОЗК-2” (Урганч шаҳри) – 1:3,   
“Умид ниҳоллари-2015” (Урганч шаҳри) - Урганч ОЗК-1” (Урганч шаҳри) – 1:8,   
“Наврўз” (Янгиариқ тумани) жамоаси бу турда дам олди.
             
5-тур
“УрДУ”– “Наврўз” – 3:0,
“Урганч ОЗК-2”– “Боғот”– 2:2,
Урганч ОЗК-1” -  “Намуна”– 4:1,
“Умид ниҳоллари-2015” жамоаси бу турда дам олди.
   
6-тур
“Наврўз”– “Урганч ОЗК-2”– 2:1,
“Боғот”– Урганч ОЗК-1”– 1:1,
“Намуна”– “Умид ниҳоллари-2015”– 3:2,
“УрДУ” жамоаси бу турда дам олди.
   
7-тур
“Урганч ОЗК-2”–  “УрДУ”– 2:2,
“Умид ниҳоллари-2015”– “Боғот”– 0:3,
Урганч ОЗК-1”–“Наврўз”– 3:3,
“Намуна” жамоаси бу турда дам олди.
   
Биринчи даврадан кейинги вазият

Жамоа

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1. УрДУ

6

4

1

1

26-5

13

2. Наврўз

6

4

1

1

18-12

13

3. Урганч ОЗК-2

6

2

3

1

16-9

9

4. Урганч ОЗК-1

6

2

3

1

19-13

9

5. Боғот

6

2

2

2

12-12

8

6. Намуна

6

2

0

4

11-28

6

7. Умид ниҳ.-2015

6

0

0

6

6-29

0


Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика