UZ

Сўнгги янгиликлар

09:50"Челси" футболчилари ЖЧдаги ғалабадан сўнг қанчадан бонус олишлари маълум  0 09:16МЮ ўтган йилнинг энг яхши дарвозабонига расмий таклиф билан чиқди  0 08:44"Манчестер Сити"да Гвардиоланинг илтимосига кўра 6 нафар футболчини тарк этиши мумкин  9 08:10"Пахтакор" яна бир футболчи билан келишувга эришди  3 07:38Эрон ОАВ. "Тракторсози" Ҳамробековнинг трансферига қанча тўлашини маълум қилди  3 00:46"Истиқлол" ўртоқлик ўйинида "Ал Ҳуссайн"га ютқазди. Ашурматов ва Машарипов майдонга тушишди  1 00:45"Атлетико" Бразилия клубидан 20 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  0 00:30"Андижон" клуби "Пахтакор"нинг уч нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  6 00:212026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум  0 23:55"Ньюкасл" Исак учун жуда катта сумма истамоқда. "Ливерпул"нинг “боши қотган”  2 23:35"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Гвардиоланинг мураббийлар штабига қўшилди  4 23:05Расман: Карлуш Кейруш ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги босқичида иштирок этувчи Осиё жамоасини бошқаради  15 22:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  3 22:35"Барса" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи  0 22:10"Бавария" Эзе учун курашга қўшилди. Ҳужумчини "Арсенал" сотиб олмоқчи эди  0

"Хоразм" Нурметовни ўрнига Алимовни таклиф этди Янгиликлар

"Хоразм" Нурметовни ўрнига Алимовни таклиф этди

ПРО-Лига қатнашчиси "Хоразм" шу кунларда ўқув-йиғин машғулотларини Тошкентда олиб бормоқда.

Александр Ежов бошқарувидаги Урганчнинг "Хоразм" жамоаси пойтахтимиздаги "Геофизика" қароргоҳида кунига икки маҳалдан машғулот ўтказмоқда. Жамоа кеча Термизнинг "Сурхон" жамоасига қарши назорат учрашуви ўтказиб, 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, урганчликлар икки бор ҳисобда олдинга чиқиб олишганди. Аммо якунда томонлар дурангга имзо чекди. 

Шу куни "Хоразм" таркибида бир қатор янги футболчилар харакат қилганини кўриш мумкин эди. Хусусан "Норин" жамоасидан таклиф этилган марказий ярим ҳимоячи Акбар Муродов, "Пахтакор" ёшлар жамоаси билан хайрлашган 20 ёшли маҳаллий футболчи Рафик Каримов ҳамда Нукуснинг "Орол" жамоасидан ҳужумчи Наврўз Алимов эндиликда мавсумнинг иккинчи қисмини "Хоразм"да ўтказадиган бўлди.  

Хабарингиз бўлса керак, бунгача урганчликлар шарафини ҳимоя қилиб келган тўпурар ҳужумчи Қадамбой Нурметов ёзги трансфер чоғида  "Андижон" жамоасига кўчиб ўтгач, "Хоразм" устози олдинги чизиқни кучайтириш мақсадида Алимовни таклиф этди. 

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика