UZ

Сўнгги янгиликлар

18:55"Қизилқум"ни яна 2 нафар футболчи тарк этди  0 18:41Расман: Пўлатхўжа Холдорхонов энди "Андижон" футболчиси!  0 18:27"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини йўқотди  5 18:14Ўзбекистон Кубоги-2026 мусобақаси 1/2 финал ва финал ўйинлари марказлашган ҳолда ўтади  1 17:50Расман: Мбаппе Испания Суперкубогини ўтказиб юборади  2 17:34Расман: "Навбаҳор" Усмонов трансферини эълон қилди  4 17:20"Хоразм" мураббийи Сергей Токов: "Жаҳон ва Осиё чемпионатларига мослашиб ишлаш — мураббийларнинг тақдири"  0 16:58Гвардиол: "Бу оғир дам, лекин у мени ҳеч қачон синдира олмайди"  2 16:35Расман: Шуҳрат Муҳаммадиев "Локомотив"га қайтди  2 16:21Инсайд тасдиқланди: Озарбайжон клуби Раҳмоналиевни сотиб олди  1 16:01Расман: "Челси"га янги бош мураббий тайинланди  8 15:31Ўзбекистонлик ҳакамлар U-23 Осиё Кубоги 1-тур ўйинига тайинлов олди  0 15:27Аббос Отахонов: “Иложи борича юқори ўринлар учун курашамиз”  1 15:05"Насаф" легионер футболчиси билан хайрлашди  7 14:49"Хоразм" машғулотлари Championat.asia объективида  1

"Хоразм" - "Ғиждувон" учрашуви шарҳи Янгиликлар

"Хоразм" - "Ғиждувон" учрашуви шарҳи

Урганчлик футболчилар қаторасига тўртинчи марта ғалаба қозонишди.
Жами ютуқлари сони эса бештага етди. Тўғри, “Ғиждувон” жамоасига қарши кечган мазкур ўйин мезбонларнинг тўла устунлигида ўтган бўлсада, майдон эгалари ушбу муваффақиятга  осон эришишмади.

Айтиш жоизки, баҳснинг дастлабки дақиқаларидан майдон эгалари меҳмонлар дарвозаси олдида пайдо бўла бошлашди. Ана шундай ҳаракатларнинг бирида ғиждувонликлар ҳимоячиси хатога йўл қўяди. У кутилмаганда ўз жарима майдончаси ичида тўпни урганчлик Низомжон Норовга олдиради. Ўз навбатида бу ҳужумчи “Ғиждувон” дарвозабонини алдаб ўтиб, тўпни янада қулай вазиятда турган жамоадошига узатишни лозим топади. Бироқ, у бунинг уддасидан чиқмайди. Шу ҳолат туфайли деярли бўш қолган дарвозага тўпни йўлланмайди. Шундан кейин орадаги мувозанат тиклангандай бўлди. 31-дақиқада Бухора вилояти жамоаси вакили Умид Худойбердиев мезбонлар жарима майдончаси ичига кириб, кучли зарбани амалга оширади. Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетади. Бу биринчи бўлим давомида меҳмонлар томонидан  амалга оширилган ягона хавфли вазият эди. Бўлимнинг қолган дақиқалари “Хоразм”ликларнинг тинимсиз ҳужумлари остида ўтди. Илёс Хайров, Темур Бекчанов, Низомжон Норовлар учрашувда ҳисобни очиш учун қулай вазиятлар содир этишди. Тан олиш лозимки, баъзи ҳолатларда “Ғиждувон”лик дарвозабон Мақсуд Шабанов жамоасини муқаррар голлардан сақлаб қолди.

Муболаға эмас, ўйиннинг иккинчи қисми янада кескин ва қизиқарли давом этди. Урганчликлар бош мураббийи Вали Султонов танаффус пайтида шогирдларига қандай кўрсатма бергани бизга номаълум, лекин уларнинг интилишларидан фақат ва фақат ғалаба иштиёқида тўп суришаётганини илғаш мушкул эмасди. Дарҳақиқат, бўлим бошидаёқ Темур Бекчанов меҳмонлар ҳимоя чизиғини ёриб ўтишга муваффақ бўлиб, кучли зарба билан тўпни дарвоза томон йўллайди. Ўз навбатида меҳмонлар дарвозабони тўпни қийинчилик билан бурчакка чиқариб юборади. 57-дақиқада Ринат Байрамов тепган тўпни ҳам М. Шабанов чиройли ҳаракатлари билан бартараф этади. Умуман олганда, майдон эгалари тинимсиз қарши ҳужумлар остида ҳаракат қилишсада, нимагадир уларга омад ҳадеганда кулиб боқавермасди. Аксинча, “сен урмасанг, сенга уришади” ибораси бу ўйинда  исботини топишига оз қолди.  72-дақиқада эътиборсиз қолдирилган Ориф Шамсиддинов мезбонлар дарвозасини ишғол қилиши мумкин эди. У тепган тўп шундоққина дарвоза тўсини устидан учиб ўтди. Яна бир вазиятда эса Ғайрат Ўдаевнинг чаққонлиги эвазига дарвозаси дахлсизлиги сақлаб қолинди. Ниҳоят, ўйин тугашига беш дақиқа қолганида урганчлик футболчиларнинг ғалабага бўлган шижоати ва иродаси ўз “сўзи”ни айтди. Илёс Хайров яқин масофадан туриб тўпни боши билан “Ғиждувон” жамоаси дарвозасига туширди,1:0. Бу билан урганчлик футболчилар навбатдаги  уч очкони қўлга киритишди.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ


“Ғарб” минтақаси.  8- тур. 13 май (чоршанба)

“Хоразм” (Урганч) – “Ғиждувон” (Ғиждувон) – 1:0 (0:0). Янгибозор тумани ўйингоҳи. 1255 томошабин.

Ҳакамлар: Д. Каримов (Ташкент) – 8,1, Ж. Сарсенов (Нукус) – 8,1, Б. Қанназаров (Нукус) – 7,9, А. Алимов (Урганч) - 8

Назоратчи:Х. Мухторов (Самарқанд).

Гол: Илёс Хайров 85

“Хоразм”: 35.Ғайрат Ўдаев, 2.Шаҳзод Маннонов(17.Мардон Зарипов,86),3.Марат Қудратов(6.Маъмур Абдуллаев,60), 5.Темур Исмоилов, 7.Маркс Қуранбоев, 9.Низомжон Норов(14.Жавлон Эгамов,52), 10.Темур Бекчанов, 11.Сарвар Жуманиёзов, 13.Мирзо Қурёзов, 8.Ринат Байрамов(12.Азамат Йўлдошев,72, 18.Сирож Рўзметов,80),  15.Илёс Хайров.

“Ғиждувон”: 1.Мақсуд Шабанов, 3.Тўлқинжон Умаров, 5.Толиб Асланов, 6.Азизбек Бобоев, 11.Умид Худойбердиев(4.Достон Шабанов,85), 13.Шуҳрат Салимов, 17.Исломбек Шаропов(10.Умиджон Муҳаммедов,47), 18.Ориф Шамсиддинов, 20.Комил Солиев, 25.Шавкат Раҳматов, 77.Мансур Отақулов.

Огоҳлантиришлар: Ш.Салимов (65), Ш.Раҳматов (иккаласи “Ғиждувон”, 83)

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика