"Хоразм" бош мураббийи: “Нефтчи” номдор ва кучли жамоа. Футболчиларимдан миннатдорман"

Narzulla Saydullayev
3 апр 2019, 22:21
А Про-Лига 1-туридан ўрин олган “Нефтчи”- “Хоразм” (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи А.Ежов “championat.asia” сайтига интервью берди.

Авваламбор, бутун Ўзбекистон аҳлини, барча футбол мухлисларини Про-Лига мусобақаларининг очилиши билан табриклайман.Биз мавсум давомида худди бугунги учрашув каби ўз олдимизга ғалабасни мақсад қилган ҳолда ўйинлар ўтказамиз.

Бугун қийин учрашув ўтказдик, биласизлар “Нефтчи” номдор ва кучли жамоа. Жамоамиз футболчиларидан миннатдорман, улар бу ўйинга қўйилган вазифаларни тўлиқ уддалашди. “Нефтчи” жамоаси мухлисларининг бутун учрашув давомида қўллаб-қувватлаб туришлари бизга қийинчилик туғдирди, албатта сафардаги учрашув осон бўлмаслиги табиий.

Жамоамиз олдига жорий мавсумда юқори ўринларни эгаллаш вазифаси қўйилган. Юқорида айтганимдек ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга тушиб, мухлислармизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

Бекзод Толибов ёзиб олди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›