

"Витесс" Голландия чемпионати 14-турида Роттердамнинг "Спарта"(2:0) клубидан мағлубиятга учради. Мазкур баҳс 33 ёшли Кэйсукэ Хонда учун "Витесс" клуби сафидаги биринчиси бўлди. Эслатиб ўтамиз, япониялик футболчи ноябрь ойи бошида "Витесс" билан ҳамкорликни бошлаганди.
2014-17 йилларда "Милан" шарафини ҳимоя қилган футболчи айни вақтда Камбоджа миллий терма жамоаси бош мураббийи ҳам ҳисобланади.




