UZ

Сўнгги янгиликлар

16:43Суперлига. "Андижон" охирги бор "Нефтчи"ни Фарғонада қачон енгган?  0 16:21Ўзбекистон чорак финалда. Жаҳон чемпионатига бир қадам қолди  0 15:55Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги. Ўзбекистон Бангладешга 4 та гол урди ва плей-оффга йўл олди  0 15:27Бразилияда ҳакам 23 та (!) қизил карточка кўрсатди: Халк воқеа марказида  1 15:06Суперлига. "Навбаҳор" XXI асрда "Пахтакор"ни меҳмонда ютмаган  6 14:38Таниқли мураббий "Реал" қизиқиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди  8 14:14Ҳужумчини сабр билан кузатиб боради, орқа томонида бўш ҳудуд очиб қўймайди... Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини таҳлил қилинди  21 13:53"Челси" Росеньор олдига қатъий талаб қўйди  0 13:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Арал" таркибига қўшилди  0 13:13Ўзбекистон Кубоги саралашида 16 жамоа қатнашади: уларнинг орасида ҳаваскор жамоа ҳам бор  0 12:56U-17 Осиё Кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йиғин бошлади  2 12:36"Арсенал" учун янги муаммо: Артета футболчиларининг жароҳати ҳақида гапирди  0 12:07Қотиллик учун жазо ўтаб чиққан дарвозабон яна қамоққа қайтарилади  1 11:39"Челси" футболчиси клубда қолишни хоҳлайди, аммо раҳбарият бошқача фикрда  1 11:15Икки футболчи учун 100 миллион. "Реал" ёзги трансфер ойнасидаги устувор мақсадларини белгилаб олди  7

Хомяков: "Футбол мабуди бугун биз томонда эди" Янгиликлар

Хомяков: "Футбол мабуди бугун биз томонда эди"

Суперлига 19-туридан ўрин олган "Андижон" 2:1 "Навбаҳор" учрашувидан сўнг, "Андижон" бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

- Барчани ғалаба билан табриклайман. Жуда хурсандмиз. Бугун футбол мабуди бизнинг томонда бўлди. "Навбаҳор"га жамоасига қарши ўйнаш жуда-жуда қийин бўлди, аммо аввалроқ таъкидлаб ўтганимдек бугун бизга яратганинг ўзи ёрдам берди.

- "Навбаҳор" жамоаси Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши дуранг ўйнади, бугун эса сизнинг жамоангиз "Навбаҳор"ни мағлуб этди. Ушбу натижадан қанчалик хурсандсиз?

- Албатта хурсандман. Биз "Навбаҳор"нинг ўйинини ҳам кўзатган эдик. Рақиб жамоаси биздан анча тезкор ва кучлироқ. Яна бир бор такрорлайман бизнинг омадимиз келди ва ўйин сўнгида гол урдик. Бугун байрам экан, нишонлайвериш керак.

- Бугун "Андижон" майдон марказида кучсиз ўйнади. Бунга сабаб нима?

- "Навбаҳор" анча кучли таркибга эга ва шу сабабдан уларга қарши ўйнаш осон эмас. Биринчи таймда ўйинимиз чиқмади. Биринчи гол бизга анча ёрдам берди. Стандарт вазиятдан гол уриб олдик. Рақиб бизни деярли барча жиҳатларда биздан устун эди ва сизнинг фикрингизга юз фоиз қўшиламан.

- "Навбаҳор" жамоаси биринчи таймда дарвоза тўсини пойлади, агар ўша вазиятда гол бўлганда "Андижон" "камбэк" амалга ошира олармиди?

- Яхши савол. Тўғрисини айтсам жуда-жуда қийин бўлар эди. Рақиб бизни ўйин томонлама мағлуб этди, бизнинг эса омадимиз келди. Футболда иложсиз нарсанинг ўзи йўқ 3:0, 4:0 ҳисобларидан ҳам "камбэк" қайд этилган. Бугун Сухроб Бердиев 8 дақиқа ичида қаҳрамонга айланди.


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика