

Норвегиялик футболчининг агенти маълум қилишича, футболчининг “Ман Сити”дан кейинги клуби “Реал Мадрид” бўлади. Бироқ Холанднинг трансфери қачон амалга ошиши ҳақида аниқ фикр берилмаган.
Аввалроқ Холанднинг “Реал Мадрид”га ўтиши шахсий совринлар учун курашиш имконияти берилиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Маълумот учун, Холанднинг “шаҳарликлар” билан тузган шартномаси 2027 йилда якунланади. Футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 23 та учрашувда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 19 та гол ва 5 та ассист бор.



