Холанддан навбатдаги икки рекорд

Eldor Akmurzayev
7 сен 2022
Чемпионлар Лигаси 2022/23 йилги мавсум гуруҳ босқич илк турида “Манчестер Сити” сафарда “Севилья”ни тор-мор (4:0) этди.

Эрлинг Холанд учрашувда икки голга муаллифлик қилди. У “шаҳарликлар” сафида мазкур мубоқадаги дебютидаёқ дублга эришган илк футболчи бўлди.

Шунингдек, 22 ёшли норвегиялик ЕЧЛдаги 20-ўйинда 25-голини уриб, бунга энг тез эришган футболчига ҳам айланиб олди. Аввалги рекорд эса Филиппо Инзаги ҳамда Рууд Ван Нистелройга тегишли эди – 30 ўйинда 25 та гол.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: UEFA