Холанд рақамини алмаштирди

3 июл 2020, 20:06
Дортмунднинг "Боруссия" клубида тўп тепадиган бир нечта футболчилар ўйин рақамларини ўзгартиришди.

Жумладан, бунга қадар 17-рақам остида ўйнаган Эрлинг Холанд янги мавсумни 9-рақам билан бошлайди. Шунингдек, Дан-Аксель Загаду "2"ни "5"га, Матеу Морей эса "22"ни 2 га алмаштирди.

"Боруссия" матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур футболчиларнинг эски рақамдаги либосларини харид қилган мухлисларга спорт кийимларини янгисига алмаштириб олиш имконияти яратилади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: bvb.de