Холанд жароҳатидан фориғ бўлди

Mirjalol Normatov
27 ноя 2021, 00:35
Дортмунднинг "Боруссия"си форварди Эрлинг Холанд жароҳатидан тўлиқлигича тузалди.

Бу ҳақда жамоа устози Марко Розе хабар берди. 21 ёшли норвегиялик футболчи жамоа билан биргаликда "Вольфсбург"га қарши ўйин учун жўнаб кетади. Бироқ унинг майдонга тушиши сўроқ остида турибди.

Ўтган ойни Холанд жароҳати сабабли ўтказиб юборди. Ушбу мавсумда у 10 ўйинда қатнашиб, 13 гол ва 8 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal