

"Gracenote Live" хабарига кўра, норвегиялик футболчи Бундеслигада 38 та гол уриб, 21 ёшгача футболчилар орасидаги энг кўп гол уриш бўйича рекордни янгилади.
Қайд этилишича, аввалги рекорд айнан "Боруссия" вакили Жейдон Санчо эди. У 21 ёшга тўлгунига қадар 36 та гол уришга муваффақ бўлган.
Холанд жорий мавсумда 38 учрашувда 37 та гол урди ва 9 та голли пас узатди.
Матлуба Мустаева



