Холанд Бундеслига рекордини ўрнатди

25 янв 2020, 08:14
“Боруссия Дортмунд” ҳужумчиси “Кёльн”га қарши баҳсда (5:1) захирадан майдонга тушиб, дублга эришди.

Бу 19 ёшли Эрлинг Холанд учун Бундеслигадаги 2-ўйинда урилган 5-гол бўлди. Натижада норвегиялик ҳужумчи Бундеслига тарихидаги дастлабки иккита ўйинида 5 та гол урган илк футболчи бўлди. Холанд энг қизиғи иккал учрашувда ҳам захирадан ўйинга қўшилди.

“Боруссия” футболчини қишки трансферлар вақтида 20 млн евро эвазига “Зальцбург”дан сотиб олганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Gracenote Live

Сўнгги янгиликлар

Барча ›